Вилоят Кенгаши конференциялари оралиғида раҳбар орган бўлиб, 5 йил муддатга сайланади. Вилоят Кенгаши белгиланган меъёрга мувофиқ унинг таркибига аъзо ташкилотлардан вакил йўллаш принципи бўйича бевосита конференцияда сайлаш орқали шакллантирилади. Вилоят Кенгашининг мажлиси Ижроия қўмита қарорига мувофиқ заруратга қараб, лекин ҳар йили камида бир маротаба ўтказилади. Вилоят Кенгаши таркибига Конференцияда сайланган аъзолар, лавозимига кўра раис ва унинг ўринбосари киради.
Кенгаш:
– Федерация қурултойи, Федерация , Ижроия қўмита ва Кенгаш конференцияси қабул қилган қарорларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўради;
– Конференциялар оралиғида Федерация таркибидаги ўз вакилларини чақиртириб олиш ва уларнинг ўрнига бошқа вакилларини сайлаш ҳуқуқига эга;
– Федерация томонидан белгиланган тартибда Вилоят Кенгаши мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади, Вилоят Кенгаши мажлислари оралиғида мазкур ваколат Ижроия қўмита томонидан амалга оширилади ва кейинчалик Вилоят Кенгаши тасдиғига киритилади;
– Вилоят Кенгаши конференциясини чақириш тўғрисида қарор қабул қилади, кун тартибини таклиф этади ҳамда Вилоят Кенгашини шакллантириш, делегатларни сайлаш тартиби ва меъёрини белгилайди;
– Вилоят Кенгаши раҳбарлари ва аъзо ташкилотлар раҳбарларининг Федерация ва Кенгаш раҳбар органлари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини тинглайди. Аъзо ташкилот томонидан Федерация Устави, Вилоят Кенгаши Низоми, Федерация ва Кенгаш раҳбар органлари қарорлари бажарилмаган, аъзолик бадаллари ўз вақтида ва тўлиқ тўланмаган ҳолларда ушбу ташкилотга хизмат кўрсатишни тўхтатиш ва унинг вакилларини Вилоят Кенгашининг коллегиал органлари мажлисларида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилади, аъзо ташкилотнинг тегишли сайлаб қўйиладиган органларига мазкур ҳолат юзасидан тегишли чораларни кўриш юзасидан мурожаат килади;
– Вилоят Кенгаши Ижроия қўмитасининг сон таркибини белгилайди ва Ижроия қўмита аъзоларини Кенгаш ваколати муддатига сайлайди;
– Вилоят Кенгаши Ижроия қўмитасининг ҳисоботини тинглайди, аъзо ташкилотлар ўртасида юзага келган касаба уюшмалари фаолиятига доир низоларни кўриб чикади;
– Конференциялар оралиғида Вилоят Кенгаши аъзоларини таркибдан чиқариш, сайлаш ва Кенгаш таркибига янги вакил этиб сайланган аъзоларнинг ваколатларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга;
– Вилоят Кенгаши Ижроия қўмитасининг Кенгашга янги аъзо ташкилотларни қабул қилиш ёки аъзоликдан чиқариш тўғрисидаги қарорларини тасдиқлайди, янги аъзо ташкилотни қабул қилиш Вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан рад этилган ҳолларда мазкур ташкилотнинг апелляциясини кўриб чиқади;
– Вилоят Кенгаши раиси ўринбосарини сайлайди ва лавозимидан озод қилади;
– Вилоят Кенгаши мажлислари оралиғида Кенгаш раиси ўринбосарини сайлаш масаласи кейинчалик Кенгаш мажлисида тасдиқлаш шарти билан Вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ҳал қилиниши ҳам мумкин;
– айрим (шу жумладан, раис ўз хоҳишига кўра ёки бошқа ишга ўтганлиги, саломатлиги ёмонлашганлиги туфайли ўз вазифаларини бажара олмай қолган) ҳолларда Конференция оралиғида Вилоят Кенгаши раисини сайлайди ва лавозимидан озод килади;
– Конференциялар оралиғидаги даврда Вилоят Кенгаши раиси ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилган ҳолда, Конференция ўтказилгунига қадар Кенгаш раиси вазифасини бажаришни унинг ўринбосарига юклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
– Федерациянинг Устави ва мазкур Низомга зид бўлмаган бошқа масалаларни ҳал этади. Кенгаш ўз фаолиятида Федерация рахбар органлари ва Кенгаш Конференцияси олдида ҳисобдордир.
Вилоят Кенгашининг мажлислари Кенгаш Раёсати қарорига ёки Кенгаш аъзолари умумий сонининг камида учдан бир қисмининг талабига кўра чақирилади.
Вилоят Кенгаши мажлисларини Кенгаш раиси, Кенгаш раиси иштирок этмаган ҳолларда Кенгаш раиси ўринбосари олиб боради.
Вилоят Кенгаши ягона ижтимоий тўлов ва касаба уюшмаси бюджети бўйича маблағларни тўлиқ тушиши ва тўғри сарфланиши ҳамда Федерацияга ажратмалар ўз вақтида ва тўла ҳажмда ўтказилишини таъминлайди, бюджет ижроси бўйича ҳисоботларни тақдим этади


Spelling error report
The following text will be sent to our editors: