Жамоа шартномаси ижроси бўйича йиғилишлар давом этмоқда
2018 йил 15 март куни Республика имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежида жамоа шартномасининг 2017 йилдаги ижросига бағишланган умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Республика имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежи директор Ж.Ғоффоров ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Х.Маматалиевларнинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек йиғилиш иштирокчиларига жамоа шартномаси ижросини текшириб борувчи комиссиянинг жамоа шартномасини 2017 йилдаги ижроси юзасидан тайёрланган далолатномаси ўқиб эшиттирилди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан жамоа шартномасини бажарилиши бўйича хамкорликда олиб борилган фаолият қониқарли деб баҳоланди. 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан жамоа шартномасига тегишли қўшимчалари киритилди. Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши раиси А.Суйоркулов иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: