Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Ҳисоботлар

Вилоят касаба уюшмаларининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастурларининг ижроси бўйича  2017 йил давомида олиб борилган ишлар

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришнинг бешта устувор йўналаиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури бажарилишида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш борасида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан 2017 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришда касаба уюшмалари тизимли ишлар амалга оширилди. Касаба уюшма ташкилотлари томонидан иш ҳақи муддатларига риоя этилиши юзасидан иш берувчиларга киритилган тақдимномаларга асосан 14 млрд. 062 млн. 200 минг сўм иш ҳақидан бўлган қарздорликлари ундирилди.2017 йил давомида бирлашмага 341 та мурожаатлар тушган бўлиб, мурожаатларнинг 96 таси қаноатлантирилди, 197 тасига тушунтириш берилди, 7 таси тегишлигига кўра бошқа органга юборилди, 30 таси мурожаатчиларнинг розилигига кўра кўрмай қолдирилди, 10 таси иш юритувида, 1 таси рад этилди.Шунингдек, барча шаҳар ва туманларда касаба уюшмаларининг сайёр қабуллари (жамоатчилик қабулхоналари) ташкил этилиб, жойларда 19 та сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабулларда 194 та мурожатлардан 110 тасига тушунтиришлар берилди. Ижрога йўналтирилган 84та мурожаат қаноатлантирилди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимин такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида вилоятнинг чекка худудларида яшовчи, корхоналарда меҳнат қилаётган кам таъминланган аёлларнинг 46 нафарига водий бўйлаб саёхат ташкилланди, 46 нафари санаторийларда бепул соғломлаштирилди, 150 нафари электр маиший техника жихозлари бериш йўли билан рағбатлантирилди. Тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган 22 нафар, таълим муассасаларида меҳнат қилаётган 22 нафар аёллар хам санаторийларда бепул соғломлаштирилди.Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган 450 нафар ёш оналарга 212,1 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, 1129 та корхона ва ташкилотарида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 3068 нафар фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатлари қисман қопланди, 135 та корхоналар ходимларининг 222 нафар фарзандига чет тилларни ўрганишда моддий кўмаклашилди.Нодавлат мулк шаклидаги 314 та корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёш болали 455 нафар аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтаси 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгилаш жорий этилди.Нуронийларни қўллаб қувватлаш, рағбатлантириш, уларнинг маданий хордиқ чиқаришларига ва соғликларини тиклашга қаратилган қуйидаги тадбирлар амалга оширилди.Республикада белгиланган байрамлар муносабати билан барча шахар, туман кенгашлари томонидан кўмакка мухтож кексалар ва меҳнат фахрийларининг 502 нафари холидан манзилли хабар олинди.Мехнат жамоаларида ишлаб нафақага чиқан 78 нафар меҳнат фаҳрийлари, 14 нафар меҳнат фронти фаҳрийларига Қўқон шаҳри ва Марғилон шаҳрининг тарихий жойларига ҳамда Фарғона шаҳридаги мустақиллик йилларида бунёд этилган санъат саройлари, истирохат боғлари ва спорт иншоатларига саёхатлари ташкил этилди хамда  24 нафар нуронийларнинг Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳрларига саёҳатлари ташкил этилди, Соғликларини тиклашга мухтож бўлган 28 нафар кексалар санаторийларда бепул соғломлаштирилди.Шунингдек, иккинчи жахон уруши фаҳрийларининг 4 нафар 2-гуруҳ ногиронларига ногиронлик аравачалари олиб берилди. Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 1876 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин 620 млн. сўмлик бир йўла моддий ёрдам берилди, 1399 нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан қимматбаҳо совғалар топширилди, 2257 нафар пенсионерларга (корхоналарнинг собиқ ходимларига) 221,8 млн. сўмлик моддий ёрдам берилди. Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спортнинг 6 тури бўйича спартакиада барча шаҳар ва туманларда ҳамда вилоятда кўтаринки рухда ўтказилди.Шунингдек, Фарғона шаҳрида югуриш бўйича “Саломатлик сари” шиори остида вилоят мусобақаси ташкилланди.Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш йўналишида корхона ва ташкилотларда қабул қилинган жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 6466 нафар кам таъминланган ёш оилалар вакилларига 939, 8 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, олий ўқув юртларида тахсил олаётган 119 нафар иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим талабаларга ўқув шартнома пуллари қисман тўловини амалга ошириш учун 166,1 млнсўмлик,65 нафар ёш оилага уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни ҳарид қилиш учун 116,8 млн сўмлик фоизсиз cсуда ажратилди, 80  нафар ёш ходимга сафарбарлик захирасидаги ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан 147,8 млн сўмлик фоизсиз ссудалар берилди.Олий таълим муассасаларининг бакалавр йўналишида тўлов шртномаси асосида тахсил олаётган чин етим ва меҳрибонлик уйида тарбияланган 10 нафар иқтидорли талабаларга “Касаба уюшмалари стипендияси”, ўрта махсус ўқув юртларида, академик лицейларда таҳсил олаётган 26 нафар эҳтиёжманд ва иқтидорли ўқувчи қизларни қўллаб қувватлаш мақсадида касаба уюшмалари томонидан “Мустақиллик иқтидорлари” йиллик стипендияси топширилди.Ёзги таътил кунлари болаларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида соғломлаштириш мавсумида 19 та шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда 12722 нафар, 120 та кундузги оромгоҳларда 17402 нафар болалар дам олдирилди.

  

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!