Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Ижроия қўмита

Кенгаш мажлислар оралиғида жорий масалаларни ҳал этиш учун таркибидан раёсатни (кейинги ўринларда «Кенгаш раёсати» деб аталади) сайлайди. Кенгаш раёсати таркибига кенгаш раиси, унинг ўринбосари, Кенгаш томонидан сайланган бошқа аъзолар киради. Кенгаш раёсати мажлислари заруратга қараб, лекин ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади.

Кенгаш Раёсати:

– Касаба уюшмаларининг мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идораси меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга риоя этишларини назорат этиш борасидаги фаолиятини ташкил этади ва ҳудуд бўйича мувофиқлаштириб боради;
– Кенгашга янги ташкилотларни аъзоликка қабул қилиш, шунингдек аъзоликдан чиқариш масалаларини олдиндан кўриб чиқади ҳамда Кенгаш мажлисига тақдим қилади;
– Кенгаш мажлисини чақиради, уни кун тартиби ва ўтказиш жойи юзасидан таклифлар киритади, муҳокама қилинаётган масалаларга оид материалларни тақдим этади, Федерация ва Бирлашма органлари қарорларининг бажарилиши ва назоратини ташкил қилади;
– Кенгаши раиси ўринбосарини лавозимидан озод қилиш тўғрисида таклиф киритади, шунингдек айрим (шу жумладан, лавозимидан озод этиш ҳақида ариза берган, саломатлиги туфайли ўз вазифаларини бажара олмаган) ҳолларда Кенгаш мажлислари оралиғида уларни лавозимидан озод қилади ва Бирлашма Кенгаши мажлиси тасдиғига киритади;
– Бирлашмага аъзо ташкилотларнинг сайлаб қўйиладиган раҳбарлик лавозимларига номзодларни таклиф қилиши мумкин;
– Ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Бирлашма Кенгашига ахборот беради;
– Бирлашма ва аъзо ташкилотларнинг мулки (бинолар ва иншоотлар) реестрини тасдиқлайди;
– Бирлашма Кенгаши мажлислари оралиғида бирлашма мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади ва кейинчалик Бирлашма Кенгаши тасдиғига киритади;
– Бирлашманинг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширади. Федерания Кенгаши Раёсати билан келишган ҳолда Бирлашма Кенгашининг касаба уюшмаси ижтимоий суғурта бюджети бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини. мазкур бюджетлар ҳисобидан санаторийларга йўлланмаларни тақсимлаш режасини тасдиқлайди;
– Ҳудуддаги касаба уюшмалари ташкилотларига касаба уюшмалари ва бошқа тизимдаги санаторийларга йўлланмалар беради ҳамда болалар оромгоҳларини молиялаштириш масалаларини ҳал этади;

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!