Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Асосий кўрсаткичлари

Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Кенгашида жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари билан ишлаш ва юридик бўлим фаолияти юзасидан

М а ъ л у м о т

Бирлашма Кенгашига 2018 йил давомида жами 276 та келиб тушган. Ушбу мурожаатларни 113 таси ёзма, 8 таси оғзаки, 118 таси электрон, 37 таси “Ишонч телефони”га бўлган мурожаатлар ташкил этади. Барча мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.Мурожаатларни 91 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган, 163 та мурожаатлар бўйича тегишли тушунтиришлар берилган, мурожаатчилар аризасига асосан 8 та мурожаат ва 1 та аноним мурожаат кўрмасдан қолдирилган.Касаба уюшмалари ваколатига кирмайдиган масалалар акс этган 13 та мурожаатлар муаллифларни ҳабардор этиб, тегишлилик бўйича ваколатли органларга юборилган.Мурожаатларни тармоқ кесимида тахлилидан кўринишича 22 фоизи -Таълим, фан ва маданият соҳаси (60 та), 19 фоизи -Давлат муассасалари ва жамоат хизмати (52 та), 11 фоизи — Истеъмол, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси (32та), 9 фоизи-Соғлиқни сақлаш соҳаси (24та), 6 фоизи-Агросаноат мажмуи (14 та ), 4 фоиз нефтгаз ва геология (12 та), 3 фоизи-Транспорт ва қурилиш индустрияси соҳаси (8та) бўйича ҳамда 25 фоизи касаба уюшмасига аъзо бўлмаган шахслардан (68 та) келган мурожаатни ташкил этади.Ходимларни ҳуқуқларни ҳимоя қилишни кўзлаб иш берувчиларга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида 25 та тақдимномалар киритилган. Тақдимномаларнинг 18 таси қаноатлантирилиб, қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилган. Тақдимномаларни 7 тасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли, мурожаатчилар ҳуқуқини ҳимоялаш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалар киритилган.Фуқаролик ишлари бўйича судларга жами 13 та даъво аризалари киритилган.Даъво аризаларнинг 9 та даъво талаби қаноатлантирилган, даъво талаблари судгача қаноатлантирилганлиги сабабли 2 та даъво бўйича иш юритуви тугатилган.Судга киритилган даъво аризаларни (5 таси -38 %) Таълим, фан ва маданият соҳасига, (4таси — 30% ) Давлат муассасалари ва жамоат хизмати соҳасига, (1 таси -8 % ) Истеъмол, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси, (1таси –8%) Агросаноат мажмуи соҳасига нисбатандир.Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра, жами 145 нафар шахсларни қонуний ҳуқуқлари тикланган.Мурожаатларни билан ишлаш натижасида ҳодимларга жами 1692048509 сўм миқдорда мажбуран прогул кунлари учун иш ҳақлари, ўз муддатида тўланмаган иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловлар, соғлиғига етказилган зарар учун тўловлар ундирилган.Шунингдек,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг қайта алоқа механизми доирасида ташкил этилган “1092” ишонч телефонига келиб тушган 6 та мурожаатларни зудлик билан ҳал этилган.Бундан ташқари, Вилоят прокуратураси, вилоят хокимлиги билан ҳамкорликда ишчи гурухлари таркибида 15 та меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги мурожаатлар ўрганилиб, тегишли хулосалар берилган. Бирлашма Кенгашининг Юридик бўлими томонидан жами 65 маротаба, шундан туман, шаҳар касаба уюшма Кенгашларини 40 тасига, 25 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларга меҳнат қонунчилиги бўйича, “Касаба уюшмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси юзасидан жойларда амалий ёрдам кўрсатилди. Касаба уюшма аъзоларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ва давра суҳбатлари, конференция ва бошқа чиқишларда бирлашма Кенгаши Юридик бўлим ходимлари 70 маротаба иштирок этдилар. Шундан 27 та меҳнат жамоаларида, 10 та яшаш жойларида ўтказилган. Меҳнаткашларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан олиб борилган ишларни кенг омма эътиборига етказиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, билими ва маданиятини ошириш мақсадида вилоятдаги даврий нашрларда 8 маротаба, телевидение орқали 10 маротаба, интернетда 15 маротаба чиқишлар қилинди. Бирлашмаси Кенгаши Веб сайтида савол-жавоб рукни фаолияти давом эттирилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!