Туристик саёхат ташкил этилди
Эътибор ва кўмакка муҳтож аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимо касаба уюшмаларининг диққат марказида бўлиб келган. Бу анъана Янги йил айёми арафасида янада кенг қулоч ёзмоқда. Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси Кенгайтирилган йиғилишининг 2-сонли баёнига асосан, Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 28 декабрь куни вилоятнинг туман-шаҳарларида истиқомат қилувчи 52 нафар »Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар учун туристик саёҳат ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: