Талаба ёшлар ўртасида “маҳалла бонг уради: дабдабали тўй – бахт кафолати эмас” мавзусидаги тарғибот тадбири ўтказилди
2018 йил 2 май куни Фарғона политехника институти маданият саройида ёшлар ўртасида “Маҳалла бонг уради: Дабдабали тўй – бахт кафолати эмас” мавзусидаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда институт ректори О.Х.Отақулов, Фарғона шаҳар Беруний ва Жўйдам маҳалла фуқаролар йиғини фаолллари, отинойилар, оқсоқоллар, обрўли оила аъзолари, бош отинойи М.Ахмаджонова, ФХДЁ мудираси Г.Ибрагимова, Фарғона политехника институти проректорлари, Хотин қизлар қўмитаси раиси Э.Раджапова, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Б.Абдухалилов, психолог М.Хосилов, декан ўринбосарлари, “ўзбекистон тарихи” ва “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари, кафедра мудирлари, гурух мураббийлари ҳамда талаба-ёшлар, жами 520 нафар иштирокчилар қатнашди.Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Б.Абдухалилов ташриф буюрган мехмонларни талаба ёшларга таништириб, Талаба ёшлар ўртасида “Маҳалла бонг уради: Дабдабали тўй – бахт кафолати эмас” мавзусидаги тарғибот, шунингдек, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида ташкил этилган маърифий-маърифий тадбирни очиб бериш учун сўзни институт ректори Отақулов Ойбек Хамдамовичга берди. О.Отақулов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами билан табриклади. Бугунги кун тартибидаги масала юзасидан, аҳоли ўртасида тўй ва маросимларнинг мамлакат ва миллат тақдирига дахлдор ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги, халқимизнинг миллий табиатига мутлоқо ярашмайдиган, оилаларнинг моддий ахволини оғирлаштирадиган, уларнинг турмушини издан чиқарадиган ҳолатларга барҳам беришга бутун халқ масъул эканини кенг тушунтириш, бу борадаги тарғибот ва тушунтириш ишлари таъсирчанлигини кучайтириш мақсадида ташкил этилаётган мана шундай тадбирлар албатта ўзининг ижобий таъсирини бериши борасида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бугунги тадбирда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида тадбир иштирокчиларига самимий, очиқ ҳолда фикрлар алмашиниш ва якунида ижобий хулоса олишларини сўради. Сўз Фарғона шаҳар бош отинойиси М.Ахмаджоновага берилди.Отнойи ўз сўзида бугунги кундаги аҳолини қийнаб келаётган дабдали тўй хашамлар ва бунга чек қўйилишида давлатимиз рахбари томонидан қаттиқ эътибор қаратилаётгни, биз маҳалла фаоллари ҳам аҳолига тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш зарурлиги ҳақида гапириб, бу не чоғлик аҳолига фойдаси катталигини тушунтирди. Қатнашчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди. Тадбирни ФХДЁ мудираси Г.Ибрагимова ўзининг нутқи билан давом эттирди. Юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган ислохотларнинг туб негизида аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилашга катта эътибор қаратилаётганлигини кўришимиз, тушунишимиз кераклиги ва биз тундай эътиборга яраша жавоб беришимиз, дабдали тўй хашамларни қисқартириш учун керакли тушунчаларни беришимиз кераклиги ҳақида гапириб, тадбирда иштирок этаётганларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Тадбир давомида, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири Н.Усмонов ва “Ўзбекистон тарихи” кафедраси доценти А.Камиловлар сўзга чиқиб, дабдали тўйлар – оилавий бат келтирмаслиги, ҳозирги кунда ҳукуматимиз омонидан аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ортиқча харажатларга йўл қўймаслик, тўйларни ихчамлаштириш борасида тарғибот ишларини янада кучайтириш, бу боради айниқса ёшларнинг фаоллигини ошириш лозимлиги борасида ҳаётий мисоллар билан асослаб беришди. Очиқ мулоқот тарзда бўлиб ўтган тадбирда талаба-ёшлар ўзларига керакли бўлган ижобий хулосаларни олишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: