“Соғлом оила” спорт мусабақаси
“Фаол тадбиркорлик инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб қувватлаш йили” муносабати билан хамда Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2018 йилги иш режасига муофиқ ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,оила аъзоларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, спорт орқали саломатликларини тиклашга кўмаклашиш мақсадида Бешариқ туманидаги Ижтимоий иқтисодиёт коллежининг Спорт залида тармоқ касаба уюшмалари ўртасида “Соғлом оила” спорт мусобақасининг туман босқичи Низом талаблари асосида юқори савияда байрамона тарзда ташкилланди.
Мусобақада қатнашчилар спортнинг 8 тури бўйича беллашдилар.Мусобақани баҳолаб борувчи малакали ҳакамлар хайъати таркиби тузилди ва хакамлар хайъатининг хулосаларига кўра 1- ўрин 8-12 ёшгача бўлган ўғил болали оилалалар ўртасида № -30 ўрта мактаб ўқитувчиси Абдусаломовлар оиласига, 1- ўрин қиз болали оилалар ўртасида №-44 мактаб ўқитувчиси Шерматовлар оиласига , 2 –ўрин қиз болали оилалар ўртасида тиббиёт бирлашмаси АКТ мутахасиси Маматқулов оиласига, 2- ўрин ўғил болали оилалар ўртасида Тиббиёт бирлашмаси иш юритувчиси Қаюмовалар оиласига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар тармоқ касаба уюшмалари томонидан қимматбахо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
М. Тожибоева, Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: