«Музейларга ташриф” акцияси давом этмоқда.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шахар,туман кенгашлари ва олий ўқув юртлари бошланғич касаба уюшма қўмиталари ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда Музейларнинг ёшлар маънавий-ахлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш,музейларда сақланиб келаётган халқимиз бой тарихи, ноёб экспонатларни асраб-авайлаш, ўрганиш,истиқлол ва Ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш йўлида кенг фойдаланиш ,ёшларнинг музейшунослик маданиятин ошириш ҳамда уларни меросимиз ва қадриятларимиздан хабардор қилиш, ёшларимизни бой маданиятимиз ва тарихий меросимиз билан яқиндан таништириш мақсадида “Музейларга ташриф” акцияси доирасининг тавсиявий режасига асосан вилоятимиз худудидаги музейларга ташрифлар ташкил этилди. Амалий санъат музейига Фарғона Политехника инстути ва Фарғона давлат университети талабаларининг 1032 нафари ҳамда касб-хунар коллежи ва мактаб ўқувчиларини 850 нафари, Буюк алломалар музейига Қўқон давлат педагогика институти талабаларининг 500 нафари ҳамда касб-хунар коллежи ва мактаб ўқувчиларининг 3970 нафари, Қўқон адабиёт музейига Қўқон давлат педагогика институти талбаларининг 2015 нафари, Фарғона давлат университетининг 1095 нафар талабалари ҳамда касб-хунар коллежи ва мактаб ўқувчиларининг 4312 нафари, Муқимий хужра музейига Қўқон давлат педагогика институти талабаларининг 800 нафари ҳамда касб-хунар коллежи ва мактаб ўқувчиларининг 1920 нафари,Хамза уй музейига муфимий Қўқон давлат педагогика институти талабаларининг 730 нафари ҳамда касб-хунар коллежи ва мактаб ўқувчиларининг 530 нафари,Марғилон шахар тарихий музейга Фарғона давлат университетининг 600 нафари, касб-хунар коллежи ва мактаб ўқувчиларининг 1300 нафари ҳамда Увайсий уй музейига Қўқон давлат педагогика институти талабаларининг 100 нафари ҳамда 1680 нафар касб-хунар коллежи ва мактаб ўқувчиларининг музейларга ташрифи ташкил этилди. Жами музейларга ташриф буюрганлар сони 21434 нафарни ташкил этади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: