Шаҳар ва туманларда “Мажбурий меҳнатни олдини олиш чоралари” мавзуидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Фарғона вилоятидаги шаҳар ва туманларда Халқаро Меҳнат Ташкилоти эксперти, Россия Федерацияси фуқароси Светлана Егорова иштирокида ХМТнинг (29-Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисидаги, 105-Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги) Конвенциялари бўйича “Болалар ва мажбурий меҳнатни олдини олиш чоралари” мавзуида 2018 йил 21 майдан 5 июн кунига қадар семинар-тренинг бўлиб ўтди.Семинарда шаҳар, туман ҳокимлари, ўринбосарлари, Хотин-қизлар қўмитаси раислари Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг вакиллари, Бандлик кўмаклашиш марказлари раҳбарлари, Ички ишлар бўлими вакиллари, Фермерлар Кенгашлари раислари, тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, Халқ таълими ва мактабгача таълим бўлим муассасалари раҳбарлари, “Махалла” хайрия жамоат фонди вакиллари, Савдо-саноат палатаси вакиллари, “Ёшлар иттифоқи” шаҳар, туман Кенгашлари раислари, касаба уюшма тармоқ Кенгашлари раислари ва бошқа корхона, ташкилот, муассасалар вакиллари ҳамда бошланғич касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.Семинарда “Мажбурий меҳнат бўйича миллий қонунчилик меъёрлари” ҳақида бирлашма Кенгаши бўлим мудири М.Акрамова, “Фуқароларни мавсумий ишга ёллаш жараёни ва мажбурий меҳнат қалтисликлари: концепциялар, тарафлар ўрни ва роли” мавзусида Халқаро Меҳнат Ташкилоти эксперти Светлана Егорова маъруза қилдилар ва “Ишга ёллаш жараёнида мажбурий меҳнат қалтисликларини олдини олиш масалалари. Илғор тажрибалар”га оид амалий машғулот ўтказилди. Амалий машғулот иштирокчиларни уч гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилди.Светлана Егорова томонидан иштирокчиларга семинар-тренинг бўйича тарқатма хужжатлар ва аноним саволномалар тарқатилиб, жавоблар олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: