Сарҳисоб ва келгуси режалар
Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида Кенгаш ходимлари, республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, Фарғона шаҳар касаба уюшма ташкилотлари вакиллари иштирокида йил якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари, меҳнат инспекцияси бошлиғи Қобилжон Қирғизалиев ҳамда Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев иштирок этдилар. Йиғилишда Қ.Қирғизалиев жорий йилда касаба уюшмалари томонидан ишчи-ходимлар ҳамда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимояси бўйича олиб борилган ижобий ишлар ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, касаба уюшмалари Федерацияси, Маҳалла вазирлиги ва тегишли ҳамкор вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари таркибида тузилган Республика Комиссияси томонидан республикамизнинг барча ҳудудларидаги туман ва шаҳарларда хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, шу асосда “Аёллар дафтари”ни жорий этиш ишлари жадал давом эттирилаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтди. Тадбир якунида, барча касаба уюшмалари ташкилотлари ходимларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг Янги йил табригини етказди. Тадбир якунида касаба уюшмалари ходимларига Федерация Кенгашининг совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: