Меҳнат фаҳрийлари эъзозда
Республикамизда нишонланаётган 9 май умумхалқ байрами – “Хотира ва Қадрлаш куни” ни юқори савияда нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда байрам муносабати билан меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан жорий йилнинг 8 май куни корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган пенсионернинг ҳамда нуронийларнинг 80 нафарига маҳаллий зиёратгоҳларга саёхат уюштирилди. Меҳнат фаҳрийларини Марғилон шаҳридаги Пир Сиддиқ (Каптарли мозор) зиёратгоҳига олиб борилди. Саёхатчилар пайғамбаримиз Икки олам сарвари Мухаммад алайхи саломнинг неваралари Пир Сиддиқ мақбарасини ва ислом динининг Фикх Султони Бурхониддин Марғиноний “Ал Хидоя” асарини ёзаётган пайтда чилла сақлаган хонасини зиёрат қилдилар. Сўнгра Қува шаҳарчасида жойлашган Ал-Фарғоний мажмуасида бўлишиб, у ерда Ал Фарғоний хаёти ва астраномия, математика фанларига қўшган хиссалари,
қадимий Шаҳристон тарихи билан танишдилар. Саёхатда қатнашган барча ишлаётган пенсионер ва нуронийларни Арсиф дам олиш уйига бир пиёла чойга таклиф этилди ҳамда маданий тадбир ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: