ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2020 йилнинг 18 ноябрь куни Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси Эркинжон Нуралиев “АВТООЙНА” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, у ерда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар билан учрашди. Учрашув бошида бирлашма Кенгаши раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг касаба уюшмаларига табриги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг VIII қурултойдаги маърузаси, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати ўқиб эшиттирилди.Шундан сўнг, самимий кечган мулоқотлар давомида Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар замирида халқимиз фаровонлиги устуворлик касб этаётганлиги алоҳида таъкидланди. Учрашув давомида ишчи-ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини аниқлаш мақсадида викторина бахслари ўтказилди. Берилган саволларга тўғри жавоб қайтарган ходимларга вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан китоблар совға қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: