Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси Президентимиз эътиборида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Ахолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб қуватлашга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268 сонли қарорига мувофиқ Қувасой шаҳридаги кам таъминланган оғир уй-жой шароитида яшовчи оилаларга беғараз уй-жой ажратиш мақсадида 2017 йил учун 2 та, 2018 йил учун 5 та жами 7 та оилалар манзилли дастурга киритилган эди. 2018-йилнинг 18-декабрь куни ушбу дастурга киритилган оилаларнинг 5 таси (Абдилаев Камолжон Мийманкозиевич,Буваева Ойгул Ғопировна, Исроилова Шарапатхон, Тошматова Фирузахон Мамажоновна, Далиев Эргашали Султоновичлар)га Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Кенгаши томонидан Қувасой шаҳар, Зийнат МФЙ, А.Азизов кўчаси, 242-уйнинг 5,9,12,13,16-хонадонлари тантанали равишда топширилди. Қолган 2 та кам таъминланган оилалар учун хонадонларидаги бўш томорқа ер майдонларига уй-жой қуриб бериш режалаштирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: