«Ёшлар куни» муносабати билан тадбир ташкил этилди
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан «Ёшлар куни» муносабати билан 2019 йилнинг 26-27 июнь кунлари «Арсиф» дам олиш сиҳатгоҳида Фарғона шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида спорт мусобақалари ҳамда маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда жами 135 нафар умумтаълим мактабларининг ёш ўқитувчилари иштирок этдилар. Мусобақалар 2 та спорт йўналиши мини-футбол ҳамда волейбол бўйича ўтказилди. Мини-футбол бўйича 1-ўринни 9-умумий ўрта таълим мактабининг жамоаси, 2-ўринни 40-умумий ўрта таълим мактабининг жамоаси ҳамда 3-ўринни 5-умумий ўрта таълим мактабининг жамоалари эгалладилар. Аёллар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида 1-ўринни 26-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси, 2-ўринни 23-умумий ўрта таълим мактабининг жамоаси ва 3-ўринни 31-умумий ўрта таълим мактабининг жамоалари эгалладилар. Спорт мусобақаларида фаҳрли ўринни эгаллаган касаба уюшмаси аъзолари эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: