“Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида жамоа шартномаси якунига бағишланган Конференция
2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномаларининг йиллик якунларини кўриб чиқиш хамда 2019 йил учун жамоа шартномасига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш мақсадида жорий йил 15-март куни “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг жамоа шартномаси бажарилиши якунларига бағишланган конференцияси ўтказилди.Ўтказилган Конференцияда, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари Республика Кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна ҳамда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими бошлиғи Акрамова Манзура Боборахимовналар иштирок этди. Йиғилишда жамият раҳбари Солижонов Абдупатто Тўланович, касаба уюшма қўмитаси раиси Абдувохидов Илхом Рахимовичнинг жамоа шартномаси асоссида бажарилган ишлари, корхона ходимлари учун яратилган қулайликлар, кўшимча имтиёзлар, шарт-шароитлар, ходимларни турли сихатгохларда имтиёзли дам олганлиги, мехнат шароити, спорт ва соғломлаштириш хамда маданий маърифий тадбирларини уюштириш борасидаги кўплаб ишлар амалга оширилганлиги юзасидан хисоботлари, жамоа шартномасини назорат қилиб борувчи Комиссиянинг Далолатномаси ҳамда 2019 йил учун қўшимча ва ўзгаришлар киритилиши лойиҳаси тингланди.Шунингдек, корхона ходимлари Аммиак – 3 цехи НЎА ва А чилангари – Чулаков Анатолий Фахрутдинович, Хаво ажратиш цехи мухандис-технологи – Семизорова Оксана Петровна, Мочевина ишлаб чиқариш цехи КАС ускунаси катта устаси – Хайдаров Акмалжон Содиқович, ХМД цехи электр қурилмалари таъмирлаш катта устаси – Искандаров Хуршид Акрамжонович, АС-72М цехи кимёвий таҳлил лаборанти – Мадалиева Санобар Иралиевналарнинг ишчи-ходимлар ижтимоий ҳимояси, меҳнат мухофазаси, иш унумдорлигини оширишда кўрик-танловлар ўрни, оммавий ҳамда спорт тадбирлари, маънавий-марифий тадбирлар” каби масалалар бўйича ўз фикрларини билдирдилар.Йиғилиш давомида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари Республика Кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна ҳамда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими бошлиғи Акрамова Манзура Боборахимовналар сўзга чиқиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Касаба Уюшмалари Федерацияси томонидан қўшни давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумлари асисида ўзаро тажриб алмашиб келинаётганлиги ҳақида тўҳталиб ўтиб, “Farg’onaazot” АЖда хам бир қанча ишлар ижтимоий шериклик асосида олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.Йиғилиш иштирокчилари томонидан Жамоа шартномаси бажарилиши бўйича хамкорликда олиб борилган фаолият коникарли деб бахоланиб, 2019 йил учун жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгаришлар лойиҳаси тасдиқланди ҳамда амалга ошириладиган мухим чора – тадбирлар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: