Меҳнат соҳасидаги асосий принциплар ва нормаларга риоя этиш
Жорий йилнинг 20 апрел куни Фарғона давлат университетида профессор-ўқитувчилари, ўқув-ёрдамчи ходимлари ва талабалар ўртасида “ Меҳнат соҳасидаги асосий принциплар ва нормаларга риоя этиш масалалари” мавзуида семинар бўлиб ўтди.Семинарда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари М.И.Хаджаева ва бошқа ташкилот вакиллари иштирок этди.Семинарда иштирокчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбкистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуққароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Республика миқёсида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича тадбирлар мажмуи қабул қилинганлиги, амалдаги қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш орқали фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилганлиги таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича парламент комиссиясининг бугунги кундаги фаолияти хақида тўхталиб, ижтимоий меҳнат муносабатлари, вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятлари соҳасидаги болалар меҳнатидан ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш эҳтимолининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Семинарда шунигдек, касаба уюшмаси вакили томонидан Меҳнат соҳасидаги асосий принциплар ва нормаларга риоя этиш масалаларининг асосий йўналишлари – аҳолининг турмуш даражасини ошириш, меҳнат бозорини ривожлантириш, бандлик масалалари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизликни таъминлашдан иборат эканлиги ҳамда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари қонун хужжатлари билан ҳуқуқий асослаб қўйилганлиги, Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида маълумотлар берилди.Семинар сўнгида университетда барча факультетларда “Меҳнат соҳасидаги асосий принциплар ва нормаларга риоя этиш масалалари” тўғрисида академик гуруҳларда талабаларга “Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларида тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги Қарори мазмунини тушунтиришга бағишланган тадбирларни ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: