“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида касаба уюшма аъзолари сафи кенгайтирилди
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Ёшлар бирлашмаси ва Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида ёш ишчи ходимларни касаба уюшма аъзолигига қабул қилиш, касаба уюшмаси аъзолик билетлари билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази” Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси 23 нафар ҳамда Ўзбекистон “Ёшлар маркази” Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмасининг 75 нафар ёшлардан иборат меҳнат жамоасини касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинди. Жорий йилнинг апрель ойида “Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази” Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Ўзбекистон “Ёшлар маркази” Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаларида бошланғич касаба уюшма ташкилоти тузиш ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши таркибига киритиш тўғрисида умумий йиғилиш қарори имзоланди. Шунингдек ушбу қарорга асосан, “Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази” Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Аджимамбетова Хатипе Шайхманбетовна ҳамда Ўзбекистон “Ёшлар маркази” Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Бабаджанова Мақсудахонлар сайланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: