«Автоойна» маъсулияти чекланган жамиятида 2017 йил жамоа шартномаси якуни муҳокама этилди
2018 йил 28 март куни «Автоойна» МЧЖда 2016-2018 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши юзасидан конференция бўлиб ўтди. Конференцияни “Автоойна”МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Акбаров М.К.олиб борди.Конференция ишида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси Гофурова Хикоятхон Якубовна, «Узметмашсаноат» касаба уюшмалари Республика Кенгаши ҳудуд бўйича масъул ташкилотчиси Хомидов Тойир Косимджоновичлар иштирок этди.Конференцияда корхонада сайланган 50 нафар делегатлардан 45 нафари иштирок этиб, етарли кворум асосида йиғилиш бошланди.«Автоойна» МЧЖ жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши ҳақида корхона директорининг техник масалалар бўйича ўринбосари Турсунов Ш.Т., касаба уюшмаси қўмитаси раиси Акбаров М.К., жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши бўйича текширув далолатномасини жамоа шартномаси бажарилишини назорат килувчи комиссия аъзоси Баннопов М.лар сўзга чиқиб, ҳисобот бердилар.Йиғилиш давомида техник бўлим мутахассиси Нортожиев О., касаначилик бўйича мутахассис Гафурбеков Н., ламинация участкаси ишчиси Тургунов А., ламинация участкаси ишчиси Каримов Б.лар сўзга чикиб, корхона ишчи-хизматчилари учун яна янги яратиш лозим бўлган шароитлар тўғрисида таклифлар бердилар.Конференция қизиқарли ва музокараларга бой савол-жавоблар билан ўтказилди. 2016-2018-йиллар учун тузилган жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: