Давлат мадҳиясига бағишланган тадбир ўтказилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгашида Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят Кенгаши аппарати ходимлари, тармоқ Кенгашларининг масъул раҳбарлари, туман, шаҳар Кенгашлари раислари иштирок этишди.
Таъкидланганидек, 1992 йил 10 декабр “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган. Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида белгиланган.
Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган.
Ўзбекистон Республикаси мадҳияси фуқароларда, айниқса ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши (https://t.me/kasabafar)
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: