МУРОЖААТЧИ ЎЗ ЖОЙИГА ИШГА ТИКЛАНДИ
Сўх туманида яшовчи Ф.Мирзоевнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилгани бўйича қилган мурожаати Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши ҳуқуқшунослари томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, Ф.Мирзоев шу пайтгача Сўх туманидаги 2-мактабда директор лавозимида ишлаб келган. Бироқ иш берувчининг ғайриқонуний буйруғи билан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.
Ўрганишлар давомида, ҳақиқатан ҳам у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари бузгани аниқланади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят кенгаши томонидан мурожаатчи Ф.Мирзоевни ишга тиклаш ёки ўз мутахассислиги ва малакасига мос келадиган иш жой билан таъминлаш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдимнома киритилгач, Ф.Мирзоев ўз иш жойи Сўх туманидаги 2-мактаб директори лавозимига ишга тикланди.
Авазхон Тураходжаев,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят кенгаши бош юристконсульти.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: