Мурожаатчига 15 млн. 212 минг сўм тўлаб берилди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашига Фурқат туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Шойимбек филиали навбатчи ҳамшираси Г.Тошпўлатова мурожаат қилиб, иш берувчи томонидан нафақа тўловлари нотўғри ҳисоб-китоб қилинаётганини билдирган.
Мурожаат Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Фарғона вилояти бўйича меҳнат инспектори томонидан ўрганилди.
Ўрганишлар давомида ҳақиқатдан ҳам мурожаатчи Г.Тошпўлатовага бир йўла тўланадиган бир марталик нафақа тўлови нотўғри ҳисобланиши натижасида тўланмаганлиги маълум бўлди.
Бу ҳолат Фурқат туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Мелиевга тушунтирилди ва бир йўла тўланадиган бир марталик нафақа тўловини ҳисоб-китоб қилиб тўлаш тўғрисидаги кўрсатма хати киритилди.
Натижада тўланмаган 15 млн. 212 минг сўм тўловларни тўлаб бериш тўғрисида буйруғ чиқарилиб, унинг пластик картасига ўтказиб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: