Сиҳатгоҳга бепул йўлланма берилди
Замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари, дея эътироф этилаётган шифокорлар жонини хатарга қўйиб, бемор юртдошларимиз дардига малҳам бўлиб, тириклигидаёқ ўзларига хайкал қўйишмоқда. Шифокорлик нозик ва шарафли касбдир. Журабай Чутбаев ҳам қарийб 55 йилдан буён Шоҳимардон пулманология шифохонасида терапевт вазифасида ишлайди. Касбига содиқ бу инсон ибратли фаолияти давомида минглаб беморларнинг дардига малҳам бўлган.
11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шоҳидахон Каримова томонидан Ж.Чутбаевга кўп йиллик самарали меҳнати инобатга олиниб “Турон” сиҳатгоҳида соғлигини тиклаб келиши учун бепул йўлланма берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: