Тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди
11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев Фарғона вилояти тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Унда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Тўхтақулов, вилоят Кенгаши раиси Ш.Каримова, Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат инспекторлари, вилоятдаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ва тармоқ касаба уюшмалари фаоллари қатнашдилар.
Тадбирни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шоҳидахон Каримова очиб, сўзни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарҳоджон Ханапияевга берди.
Маърузачи йиғилганларни 11 ноябрь – касаба уюшмалари куни ҳамда шу кунларда нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни байрамлари билан табриклаб, соҳада ўзоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ходимларни меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги самарали хизматлари, юртимизда Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётган бир гурух ходимларни Республика Кенгашининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан касаба уюшмаларига берилаётган эътибор ва ишонч тўғрисида Ф.Ханапияев гапириб, касаба уюшмаси фаоллари бу ишончни оқлаш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишлари учун касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун принципларига қатъий амал қилган ҳолда ишлаш кераклигини такидлади.
Ҳозирги кунда Касаба уюшмалари фаолиятининг ифода механизми қониқарли даражада ишлаётганлиги лекин ҳимоя механизмида қилиниши керак бўлган ишлар ҳали жуда кўплиги айтиб ўтилди. Шунингдек, Касаба уюшмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, таъсир доирасини кенгайтириш мақсадида 14 та тармоқ касаба уюшмалари ичида биринчи бўлиб, Республика Кенгашининг меҳнат инспекцияси ташкил қилинганлиги ва 2021 йилнинг ўзида инспекция томонидан 18 млрд. сўмдан зиёд маблағ ундирилиб, ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишга эришилганлиги ҳамда мазкур маблағларни аксарият қисмини суд тартибида ундирилганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир сўнгида касаба уюшмаси томонидан 4 нафар ҳамкасблари билан биргаликда ҳақ ҳуқуқлари химоя қилиниб 10 млн 720 минг сўмдан ҳақлари ундириб берилган Фарғона вилояти Қон қуйиш станцияси ходимлари Г.Қоратоева ва бошқалар Ф.Ханапияевга ва меҳнат инспекторларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: