Байрам савғалари топширилди
11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Қўқон шаҳар эркаклар “Мурувват” уйида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев барчани Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан табриклаб, ҳеч ким давлатимизнинг эътиборидан четда эмаслигини таъкидлади.
Шунингдек, Э.Нуралиев муассасада даволанаётганлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашди.
Байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирда “Мурувват” уйи даволанувчиларига меҳр ва эътибор кўрсатилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгашининг байрам совғалари топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши раиси Шоҳидахон Каримова ва Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши раиси Расулжон Раҳимовлар иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: