Меҳнат жамоалари спортда ўзаро беллашди
11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Қувасой шаҳридаги “Аҳмад Ал-Фарғоний дам олиш уйи”да бошланғич ташкилотлар вакиллари иштирокида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ташкил этилган спорт мусобақаларида спортнинг стол тенниси, шашка ва дартц турлари бўйича иштирокчилар беллашди.
Cтол тенниси бўйича аёллар ўртасидаги баҳсларда 1-ўринни Марғилон шаҳар “Пичоқчи” МФЙда ишловчи хотин-қизлар фаоли Гулноза Пўлатова, эркаклар ўртасида эса вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили Азизжон Исмоилов қўлга киритди.
Шунингдек, шашка бўйича мусобақаларда аёллар ўртасида 1-ўринга Тошлоқ туман “Ясовул” МФЙ хотин-қизлар фаоли Майрамхон Халилова ва эркаклар ўртасида эса Қува туман ҳокимлиги вакили Мансуржон Умаровлар лойиқ топилди.
Спортнинг дартц тури бўйича эса аёллар ўртасида 1-ўрин “Ариқбўйи” МФЙ хотин-қизлар фаоли Зулфизар Юсуповага насиб этди. Эркаклар ўртасидаги беллашувда Бахтиёр Азимовга тенг келадигани топилмади.
Мусобақа якунида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бундай спорт мусобақалари барча тармоқ касаба уюшмалари томонидан ўтказилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: