“Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда
Республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар манфаатини ҳимоялашга доир қонуний асос яратилган бўлиб, ушбу йўналишда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакиллари томонидан ҳам кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти. Бундан кўзланган асосий мақсад хотин-қизлар, айниқса “Аёллар дафтари”даги фуқароларимиз манфаатини ҳуқуқий томонидан ҳимоялашдан иборат.
Жиноят ва фуқаролик ишлари буйича Сўх туман судлари раислари томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган тарғибот тадбирлари ўзининг натижаларини бераётир. Жойларда ташкил этилаётган давра суҳбатларида хотин-қизлар фаоллик билан иштирок этишмоқда.
Тумандаги Истиқлол, Сўх, Ровон маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган учрашувларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин- қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Учрашувда хотин-қизлар мутасаддилардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: