Қирғизистонлик ёшлар вилоятнинг диққатга сазовор жойларида бўлишди
Аввал хабар берганимиздек, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан қирғизистонлик 54 нафар ўғил-қиз водийнинг сўлим табиат бағрида жойлашган «Тонг» болалар оромгоҳида ҳордиқ чиқармоқда.
Қўшни мамлакатдан келган болажонларнинг вилоятимизда мароқли ҳордиқ олишлари учун бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда. Хусусан, улар бугун Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи, Фарғона ҳайвонот боғи ҳамда Аҳмад-ал Фарғоний номидаги истироҳат боғида бўлиб, олам-олам таассуротларга эга бўлдилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши, вилоят халқ таълими, ички ишлар бошқармалари ҳамда Фарғона тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур саёҳат ёшлар хотирасида бир умрга муҳрланиб қолди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: