Мақсад-спортни кундалик турмуш тарзига айлантириш
2018- йил “Фаол тадбиркорлик,инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” муносабати билан ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2018-йил иш режасига мувофиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида жойларда “Соғлом оила” шиори остида Республика оилавий спорт мусобақасининг биринчи ва иккинчи босқичлари ўтказилмоқда. Жумладан Қўқон шахар ва Данғара туманида
“Соғлом оила” шиори остида спорт мусобақаси таълим ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оила аъзоларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида 2018 йил 10 феврал куни туман босқичи бўлиб ўтди.
“Соғлом оила” шиори остида ўтказиладиган Республика оилавий спорт мусобақасининг 1 босқичи белгиланган Низом талаблар асосида юқори савияда ва байрамона руҳда ташкил этилди.
Мусобақада 5 та худудлардан қуйи босқичида иштирок этиб ғолиб бўлган оилалардан 5 та оилалар иштирок этишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: