Энди бизнинг ҳам байрамимиз бор
“Farg’onaazot” АЖ маданият саройида давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қурултой иштирокчиларига йўллаган табриги, шунингдек, делегатларнинг халқимиз, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшма ташкилотлари ва ижтимоий шерикларига Мурожаати тарғибот-муҳокама тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тарғибот тадбирида Олий мажлис сенати аъзоси, сенатор Топволди Холдоров, Олий мажлис сенати аъзоси, сенатор Энахон Сиддиқова Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимов, Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ва “Farg’onaazot” АЖнинг 200 нафардан ортиқ ёш ишчи-ходимлари қатнашди.
Тадбирида Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Қулултойи қатнашчиларига йўллаган табриги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.Рафиқовнинг VIII Қурилтойдаги маърузаси ҳамда Қурултой делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшма ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати қизғин муҳокама этилди.
— Дарҳақиқат, касаба уюшмалари республикамизда катта кучга эга бўлган забардаст жамоатчилик тузилмаси эканини яхши биламиз. Давлатимиз раҳбарининг 11 ноябрь кунини мамлакатимизда касаба уюшмалари куни этиб белгилаш бўйича таклифлари “Farg’onaazot” АЖнинг йигирмадан зиёд миллат вакиллари меҳнат қиладиган 7 минг 200 нафар ишчи-ходимларини беҳад тўлқинлантириб юборди. Албатта, Қурултойда қайд этилган рақамлар шунчаки рақамлар эмас. Бу ўсиш рақамлари касаба уюшмаларининг тобора нуфузи ошиб, замон билан ҳамнафас бўй чўзаётганидан далолатдир, — дейди “Farg’onaazot” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Илҳом Абдувоҳидов.
Шунингдек, тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда сўнгги тўрт йил ичида давлатимиз раҳбари раҳнамолигида улкан ўзгаришлар рўй бераётганлиги, қолаверса, касаба уюшмаларининг жамиятдаги роли ва нуфузи тобора ортиб бораётганлиги ҳаётий мисоллар билан келтириб ўтилди.
Учрашув давомида ёш ишчи-ходимлар ўртасида викторина баҳслари ҳам ўтказилди. Билимдон ғолибларга Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан китоблар совға қилинди.
Айниқса, хушовоз хонандалар томонидан куйланган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Ж.Эргашев
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: