“Ишбилармон аёл” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси, Ўзбекистон фермер, Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида имзоланган махсус қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 26 июль куни “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.Ушбу кўрик танловда вилоятда фаолият кўрсатаётган йигирмадан ортиқ тадбиркор аёллар иштирок этдилар. “Ишбилармон аёл” кўрик-танловида вилоят босқичида 1-ўринни Фарғона туманидан Юлдашева Сурмахон, 2-ўринни Фарғона шаҳридан Мўминова Гулмирахон, 3-ўринни Қўқон шаҳридан Худойбердиева Шохсанамхон, “Замонавий ташаббускор аёл” – номинацияси бўйича Н.Юлдашева, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” – номинациясида М.Полвонова,“Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” – номинациясида Д.Каттахўжаева ҳамда “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” – номинацияси бўйича Ж.Махмудовалар ғолибликни қўлга киритдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: