Жамоа шартномаларининг 2018 йилда бажарилиши якунига бағишланган йиғилишлар давом этмоқда
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шахар кенгаши тизимидаги “Қува Текстил” ва “А.Акбарали” масъулияти чекланган жамиятларида амалдаги жамоа шартномаларининг 2018 йилда бажарилиши ва 2019 йил учун янги жамоа шартномасини тузиш бўйича йиғилишлар бўлиб ўтди.Йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси М.Абдуллаева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вакили А.Азизов, тармоқ касаба уюшмаси Фарғона шахар кенгаши раиси К.Юсуповлар иштирок этдилар.Йиғилиш кун тартибига кўра корхоналарнинг иш берувчилари ва касаба уюшма қўмитаси раисларининг жамоа шартномасини 2018 йилда бажарилиши якуни бўйича хисоботлари тингланди.Хисоботларда жамоа шартномасига киритилган мажбуриятларнинг 2018 йилда бажаралиши ахволи, шунингдек Давлат Дастурига асосан жамоа шартномаси орқали ходимларга сарфланган маблағлар, мехнат мухофазаси битим келишувининг бажарилиши, ходимларга махсус кийим бош, химоя воситалари берилиши, ходимларни ва уларнинг фарзадларини оромгохларда соғломлаштириш, ишчи-хизматчиларга яратилаётган шароитлар ва келгусида амалга ошириладиган масалалар юзасидан хисоботлар берилди.Жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия раислари томонидан текширув далолатномалари йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди.Кун тартибидаги масалалар юзасидан музокаралар бўлиб ўтди ва ишчи-ходимлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб, жамоа шартномасини 2018 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди ва берилган таклифларни инобатга олган холда 2019-2021 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси лойихаси маъқулланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: