2017-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасига 2018 йил учун киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тармоғи тизимидаги 1812 та жамоа шартномаларининг 2015-2017 йил якунлари ва 2018 йил учун киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича йиғилишлар якунига етказилди. Шундай йиғилишлардан бири Ўзбекистон тумани 65- ихтисослаштирилган Давлат умумий ўрта таълим мактаб-интернатида 26 март куни бўлиб ўтди. Йиғилишда барча жамоа аъзолари иштирок этди. Йиғилишда жамоа шартномасида белгиланган бандларнинг бжарилиши бўйича иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси томонидан ҳисоботлар берилди. 2018-йилга жамоа шартномасига киритилган қўшимча ва ўзгаритишлар бўйича масалан; VIII-бўлим. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ бўлими 8.2-банди ўзгарган бўлиб 8.2. Меҳнат муҳофазаси бўйича битим Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши 2017 йил 4 апрелдаги 6-44“с”-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш бўйича тавсиялар”га биноан тузилади ва жамоа шартномасига илова қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 2-февраль “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325 фармонига асосан киритилиши лозим бўлган қўшимчалар: Иш берувчи мажбуриятига:11.4.17.Хотин-қизлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш ва уларни ижтимоий химоя қилиш кафолатларини олади. Иш берувчи ва касаба уюшмаларининг мажбуриятларига қўшимча: 11.7.1.Хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини ошириш, уларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш мақсадида “Йил аёли” туман (шаҳар), вилоят ва республика танловларида иштирок этишларини ташкил этадилар. 11.7.2.Хотин-қизлар комиссияси раислари ва фаол аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини амалга ошириш каби қўшимчаларни тўлиқ ўқиб эшиттирилди.
Музокара сўнгида Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Лолахон Аҳмедова жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдирди ва бу борада ишларни янада яхшилаш юзасидан таклифлар берди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: