12-июнь –«Бутунжахон болалар меҳнатига қарши куни”
Жорий йилнинг 12 июнь куни 12-июнь –«Бутунжахон болалар меҳнатига қарши куни”га бағишлаб “Қишлоқ хўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланишга йўл қўймаслик” мавзусидаги тадбир барча шаҳар ташқарисидаги ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказилди. Шулардан, Фарғона шаҳридаги “Хумо”, Қувасой шаҳридаги “Нихол”, “Кимёгар”, “Рохат”, Фарғона туманидаги “Тонг”, “Чимён”, Қўқон шаҳридаги “Коинот”, Қува туманидаги “Қалдирғоч”, ҳамда Тошлоқ туманидаги “Оқ олтин” ёзги болаларни соғломлаштиш оромгоҳларида ушбу тадбир юқори савияда ташкил этилди. Тадбир давомида қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва бола ҳуқуқлари тўғрисидаги слайд ҳамда роликлар болажонлар учун хавола этилди. Шу билан бирга кун давомида оромгоҳларда болажонлар иштирокида спорт, асфальтга расм чизиш мусобақалари ўтказилди. Шунингдек, оромгоҳ тарбияланувчилари ўртасида бадиий хаваскорлик бўйича кўрик-танловлар ташкил этилди. Тадбир ғолиблари Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда оромгоҳнинг фаҳрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: