ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС!
Бу шиор бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят Кенгашининг ҳам амалий ишларида ўз аксини топмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остидаги тадбир Фарғона мурувват ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида ҳам ўтказилди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Орзигул Қозихонова ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шоҳидахон Каримовалар иштирок этиб барчани Истиқлол байрами билан қутладилар.
Шунингдек, сўз олганлар томонидан Юртбошимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор шахсларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини таъминлаш, саломатликларини тиклаш, моддий ва маънавий кўмак бериш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.
Истиқлол айёми олдидан ташкилланган саховат тадбирида меҳмонлар бу ердаги тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Тадбир ва ташриф доирасида интернат уйига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши томонидан болажонларга байрам совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: