ИШЧИ-ХОДИМЛАРГА 2 МЛРД. 748 МЛН СЎМ УНДИРИБ БЕРИЛДИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, инсон қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратилади. Кенгашга қилинга ҳар бир мурожаат ижобий ечим тупгунига қадар ўрганилади, амалий ёрдам берилади. Жорий йилнинг биринчи чораги давомида кенгашга 90 та турли шаклдаги мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг барчаси тегишлилиги бўйича қонуний ўрганилди.
– Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунийликни таъминлаш, меҳнат ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолатларини бартараф этиш юзасидан зарур чораларни кўриш касаба уюшмаларининг муҳим вазифаларидан бирига киради. Шундан келиб чиқиб, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлаб иш берувчиларга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида 22 та тақдимнома ва фуқаролик ишлари бўйича судларга 49 та даъво ариза киритилди, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши бош юристконсульти Авазхон Тураходжаев.
Натижада ишчи-ходимларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ишдан ноқонуний бўшатилган ходимларнинг мажбурий прогул кунлари ва етказилган маънавий зарар бўйича 2 миллиард 748 миллион сўмдан зиёд маблағ ундириб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: