Ҳар бир мурожаат – эътиборда
Аҳоли муаммоларини эшитиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгашида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулдаги барча мурожаатлар вилоят кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев, кенгаш раиси ўринбосари Орзигул Қозихонова, кенгаш ҳуқуқшунослари ва тармоқ касаба уюшмалари раислари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Фарғона шаҳрида яшовчи Рўзихон Эгамбердиева ишга жойлашиш масаласидаги мурожаати шу ернинг ўзида ҳал бўлди. У Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлашди.
Шунингдек, Дилшод Ҳасанов ва Бахтиёр Нурматовларнинг иш сўраб қилган мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилиб, Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармасида иш бошлайдиган бўлдилар.
Яна бир Фарғона шаҳрида яшовчи Гулбаҳор Кимсанова уй-жой масаласи мурожаат қилди. Унинг мурожаати бўйича кенгаш ҳуқуқшунослари томонидан ҳуқуқий тушунча берилиб, унга кўмак кўрсатиладиган бўлди.
Сайёр қабул давомида Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъуллари томонидан ишчи-ходимларга махсус кийимлар етишмаслиги масаласи ўртага ташланиб, бу борада амалий кўмак сўралди.
Қабулдаги барча масалалар ижрога қаратилиб, уларга муддат ва масъуллар белгиланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: