Қирғизистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўш ва Жалолобод вилоятлари Кенгашлари делегацияси Фарғонада бўлди
Жорий йил 4-5 май кунлари Қирғизистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўш ва Жалолобод вилоятлари Кенгашлари вакиллари Фарғона вилоятида бўлишди.
Меҳмонлар ўзбекона урф-одатга кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашида нон-туз билан тантанали равишда кутиб олинди.
2021 йилда Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгаши таъсис этилган эди. Кенгашнинг 2022 йил сентябр ойидаги II-мажлисида 2023 йилги “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Мазкур “Йўл харита”га кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашида ташкил этилган тадбирда Қирғизистон касаба уюмалари Федерациясининг Ўш ва Жалолобод вилоятлари кенгашлари томонидан ўз ҳудудларида ишчи хизматчиларнинг меҳнати, ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, 2022 йилда Қирғизистоннинг Қадамжой туманилик 54 нафар ёшлар Фарғона туманининг табиати сўлим бўлган “Тонг” болалар оромгоҳида бепул дам олдирилди. Шунингдек, 30 нафар Қирғизистонлик нуронийлар эса “Чимён” сиҳатгоҳида ўз соғликларини бепул тиклашди. Бу борадаги ҳамкорлик ишлари жорий йилда ҳам давом этиши самимий суҳбатда айтиб ўтилди.
– Ўзбекистон Прездентининг яқин қўшничилик борасида олиб бораётган ишлари натижасида биз ҳозир бу ердамиз. Икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродалари туфайли қадимдан қардош икки халқ ўртасидаги асрий дўстлик ришталари яна тикланди. Касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорлик эса бизнинг ҳамкасбларимиз билан ўзаро тажриба алмашишимизга асос ҳисобланади. Бизнинг Фарғона вилоятидаги ҳамкасбларимиздан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп экан. Бугун уларнинг тақдимотлари билан танишиб, касаба уюшмалари соҳасида Ўзбекистон олдинги ўринларда эканига амин бўлдим, – дейди Қирғизистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўш вилояти Кенгаши раиси Тўлқин Тожиев.
Ташриф доирасида делегация аъзолари «Авто ойна» МЧЖ касаба уюшма қўмитаси ҳамда «Чимён» сиҳатгоҳида бўлиб, у ерларда ишчи ва хизматчиларга яратилган шароитлар, техник хавфсизлик борасида кўрилган чора-тадбирлар билан яқиндан танишдилар.
Ташриф якунида томонлар ўртасида ходимларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашишдан иборат келишув битими имзоланди.
Битим касаба уюшмалари ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлиги ва меҳнат бозорини тартибга солиш, касаба уюшмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий ва меҳнат муносабатларини жамоавий-шартнома билан тартибга солиш, ишчилар ва уларнинг оила аъзоларининг дам олишини ва соғломлаштиришини ташкил етиш, ёшлар сиёсати, ёшларни касаба уюшмалари сафига жалб етиш каби масалаларни ўзида қамраб олди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: