Фарғоналик хотин-қизлар республика танлови ғолиби
Олтиариқлик хотин-қизлар фаоли ва данғаралик тадбиркор аёл “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” ва “Энг намунали иш берувчи аёл” танловлари Республика босқичи ғолиблари орасидан ўрин олдилар
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг намунали иш берувчи аёл”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” ва “Энг яхши ёшлар етакчиси” танловларининг Республика босқичи ғолиблари эълон қилинди.
Ғолиблар орасидан вилоятимизнинг икки вакили ҳам ўрин олишди:
Олтиариқ тумани Устоз МФЙ хотин-қизлар фаоли Комилахон Ғиёсова “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” танловида 2-ўринга лойиқ кўрилган бўлса, Данғара туманидаги Бекнур класс МЧЖ раҳбари Маърифатхон Умарова “Энг намунали иш берувчи аёл” танловида 3-ўринни эгаллади.
Танлов ғолибларига Президент совғаси сифатида автомобиль топширилади. Танлов низомига кўра, Комилахон Ғиёсова 2-ўрин учун Кобальт автомобили, Маърифатхон Умарова 3-ўрин учун Спарк автомобили эгасига айландилар.
Ғолибларни тантанали тақдирлаш тадбири 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни арафасида бўлиб ўтади.
Ушбу танловлар мамлакатимизда кейинги йилларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, томорқа ерларидан унумли фойдаланишга кўмаклашиш, ўзини ўзи банд қилиш, кредитлар ажратиш, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатиш, уларни уй-жой билан таъминлаш борасида намунали иш ташкил этган масъул ходимларни тақдирлаш учун ташкил этиб келинмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: