Тиббиёт соҳасидаги фаол спортчилар аниқланди
11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ҳамда шу кунларда нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни байрамлари муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан вилоятдаги даволаш профилактика муассасалари ходимлари ўртасида «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.
Спортнинг стол теннис, шахмат, шашка ва дарц турлари бўйича мусобақаларда 120 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.
Стол теннис тури бўйича 1-ўринни Қува тумани, 2-ўринни Қувасой шаҳар, 3-ўринни Бағдод тумани иштирокчилари эгаллашди.
Шахмат тури бўйича 1-ўринни Қува тумани, 2-ўринни Олтиариқ тумани, 3-ўринни РШТТЁИМФФ иштирокчилари қўлга киритди.
Шашка тури бўйича 1-ўринни Олтиариқ тумани, 2-ўринни Риштон тумани, 3-ўринни Қува тумани иштирокчилари эгаллашди.
Шунингдек, дарц тури бўйича 1-ўринни Қувасой шаҳар, 2-ўринни РШТТЁИМФФ, 3-ўринни Қува тумани иштирокчилари муносиб топилди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шоҳидахон Каримова томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: