Вилоят штабининг навбатдаги йиғилиши
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари, Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилоят штаби раҳбари Абдуғаффор Солиҳов раҳбарлигида вилоятда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи доирасида айни пайтда амалга оширилиши зарур бўлган масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ҳамда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичини амалга ошириш бўйича вилоят штаби аъзолари иштирок этди.
Йиғилишда жорий йил 29 март куни бўлиб ўтган Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда сифатли ва ҳаққоний равишда бажариш ва бунда барча юксак масъулият билан ишлаши зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг сифатли таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш бўйича бажарилиши зарур бўлган ишлар бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: