«Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови давом этмоқда.
«Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови давом этмоқда.
Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорлигида мактабларнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида «Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови ташкил қилинган эди.
Бугунги кунда вилоятимиздаги барча туман ва шаҳарларда танловнинг иккинчи босқичи ўтказилмоқда. Иккинчи босқич 6-14 декабрь кунлари ташкил этилиб, унда мактабларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар «Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар» мавзусида иншо ёзишлари белгиланган.
Танловнинг вилоят босқичи жорий йилнинг 15-20 декабрь кунлари ташкил этилиб, ушбу танлов жараёни тўғридан-тўғри ижтимоий тармоқларда ёритиб борилади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: