Масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди
Шу кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг раис ўринбосари Қ.Қирғизалиев ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари А.Салиховлар Фарғона вилоятида бўлиб «Аёллар дафтари»нинг 3-босқичида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш билан бирга, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқдалар.
Бугун Республикадан бириктирилган ушбу масъуллар иштирокида Данғара тумани ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар мутасаддилари ва тумандаги тармок касаба уюшмалари кенгашлари раислари иштирок этди.
Йиғилишда «Аёллар дафтари» тоифаларига киритилган хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамлар таҳлил қилинди. Масъул раҳбарларга тоифалар бўйича барча хотин-қизларга кўмак бериш чораларини якунига етказиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: