МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан «Мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан дадил қадамлар!» мавзусида видеоконференцалоқа шаклида онлайн семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят студияси орқали вилоят оила ва хотин-қизлар, бандлик, қишлоқ хўжалиги бошқармалари, савдо саноат палатаси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари ва туман-шаҳар студияларидан эса ҳамкор ташкилотларнинг туман-шаҳар бўлимлари масъул ходимлари иштирок этдилар.
Семинарни кириш сўзи билан очган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Э.Нуралиев кенгаш томонидан ҳудудларда мажбурий меҳнатга оид ҳолатларни ўрганиш, мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида сўз юритди.
Шунингдек, Ишчи гуруҳ томонидан туманлардаги пахта йиғим-терими жараёни ва теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишилгани, учрашувлар давомида теримчилар соғлиғини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масалаларига урғу берилгани таъкидланди.
Ўқув-семинарда йиғим-терим олди компанияси пахта кластерлари, фермер хўжаликларида ходимларни адолатли ишга ёллаш ҳамда уларга муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масаласи муҳокама қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: