“Замондош текстиль” оилавий корхонаси фаолияти
Устахонадан бошлаб, кичик корхона эгасига айланган тадбиркор, маҳалла аёллари учун тикувчилик цехи – Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш устуворлик касб этмоқда
Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, бу орқали янги иш ўринларини кўпайтириш масаласи бугунги кунда мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришнинг асосий омилларидан бирига айланмоқда.
Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудида ҳам бу масалага устувор вазифа сифатида қаралмоқда.
Жумладан шаҳардаги Ёрмозор МФЙ ҳудудида Фарғона шаҳар ҳокимлиги ва Республика касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган “Замондош текстиль” оилавий корхонаси бунинг бир мисолидир. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан енгил конструкцияли ишлаб чиқариш цехи барпо этилди. Вилоят касаба уюшмалари кенгаши томонидан 20 та замонавий тикув машиналари ўрнатилди. Ташкил этилган корхонада бежирим қишки курткалар тикилмоқда. Маҳалладаги кам таъминланган ва «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган ўнлаб хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.
Тадбиркор Нурмуҳаммад Аъзамов ўз ҳовлисида велосипед тузатиш ва териш билан иш бошлаган. Буюртмалар кўпайгач, кенгроқ ишлаб чиқариш майдонига эҳтиёж пайдо бўлади. Сектор раҳбарияти томонидан унга Ёрмозор МФЙ ҳудудида жойлашган бўш турган бино-иншоотни аукционда сотиб олиш таклиф этилди. 650 миллион сўмга инвестиция шарти билан сотиб олинган бинода бугун 30 дан ортиқ маҳалла ёшлари иш билан таъминланди.
Корхонада бугунги кунда турли ёш учун мўлжалланган 7 турдаги велосипедлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулот сифати ва нархи мутаносиблиги уларга талабни кун сайин оширмоқда. Тадбиркор режасига кўра, яқин муддатда корхона биноси тўла қайта таъмирланади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: