БУЗУЛГАН ҲУҚУҚЛАРИМ ТИКЛАНДИ
Яхши инсонларнинг борлиги яхшида. Айниқса, улар бугунги кунда Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунса, икки карра яхшидир. Боиси уларга ишинг ёки бирор бир юмушинг тушса дарровда қонун доирасида ечим топишга астойдил киришадилар.
Гап шундаки, мен “Асакабанк” АЖ Фарғона филиалида 22 йилдан буён мутахассис бўлиб ишлаб келар эдим. Яқинда иш жараёнида меҳнатга оид ҳуқуқларим бузилди. Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашига меҳнатга оид ҳуқуқларим бузилгани боис амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Кенгаш раисининг қўллаб-қувватлаши билан ўз соҳасининг мутахассислари мени ишимни қонун доирасида кўриб чиқиб, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво ариза киритдилар.
Суд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 5-, 6-, 9- ҳамда 29-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига асосан меҳнат ҳақи шакли ва тизимидаги тўловларни тўлашда гендир тенглиги ҳолатлари бузилганлиги ва Ўзбекистон Республикаси томонидан 1997 йил 30 августда ратификация қилинган “Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисида”ги 111-сонли Конвенция талаблари қўпол равишда бузилган деб топди. Шуларни инобатга олиб суд “Асакабанк” АЖ Фарғона филиалидан менинг фойдамга иш ҳақига қўшимча устама, банк тизимида ишлаган иш стажим учун қўшимча тўлов ҳамда маънавий зарар тўловлари учун жами бўлиб 129 млн 876 минг 361 сўм ундириб, бузилган ҳуқуқларимни тиклади.
Мен Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши мутасаддиларига ўз миннаддорчилигимни билдираман. Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонун доирасида кўриб чиқиб, адолат қарор топишида бор куч-имкониятларини сафарбар этаётган соҳа вакиллари ҳамиша соғ-омон бўлишсин.
Наргизахон Шокирова,
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: