БОШ ҚОМУСИМИЗГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР
Барча меҳнат жамоаларида бўлгани каби Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбирда вилоят студиясидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши аппарати ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари раҳбарлари ва ходимлари ҳамда туман-шаҳар студиялари орқали тармоқ касаба уюшмалари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев кириш сўзи билан очиб, барчани Бош Қомусимизнинг шонли 30 йиллиги билан табриклади.
Шунингдек, Эркинжон Нуралиев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг асрий анъаналари билан ҳамоҳанг равишда яратилиб, фаровон турмушимиз ҳамда фуқароларимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси эканлиги, бир неча йиллардан буён мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашининг ҳуқуқшунослари томонидан сўнгги йилларда Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди.
Тантанали тадбирда ишчи-ходимларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишдаги фаолли учун бир гуруҳ ходимларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: