Болаларга шодлик улашилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоят марказидаги Аҳмад ал-Фарғоний номли истирохат боғида байрам тадбири ташкил этилди.
“Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари” шиори остида ўтказилган тадбирда вилоят туман-шаҳарларидан 100 нафар ногиронлиги бўлган ёшлар иштирок этди.
Уларнинг ширинликлар, салқин ичимликлар ҳамда музқаймоқлар билан сийлангани ёшларга янада байрам кайфиятини улашди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: