Болажонларга олам-олам қувонч улашилди
Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Тожикистон Республикасининг Конибодом шаҳридан 50 нафар ёшлар вилоятимиздаги «Товул»оромгоҳида дам олишмоқда.
Дам олувчиларнинг ҳар бир кунини мароқли ўтказишлари учун турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, уларнинг Риштон туманига саёҳати уюштирилди.
Мазкур тумандаги Тожикистон ҳукумати томонидан барпо этилган «Капалак- Шапарак» болалар боғчаси болажонларга олам-олам қувонч улашди.
Тожикистонлик болажонлар учун Риштон туманидаги Маданият марказида вилоят кўғирчоқ театри актёрлари ижросидаги турли саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: