“Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга мини-печлар етказиб берилмоқда
15 октябрь – “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида нишонланиши замирида буюк зотга бўлган эҳтиром ва ҳурмат мужассамдир.
Сана муносабати билан Сўх туманида ҳам аёллар бандлигини таъминлаш, ўз-ўзини банд қилишга қаратилган ишлар ва ташкил этилаётган тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Ушбу йўналишда маҳалла фуқаролар йиғинлари ва тижорат банклари ҳамкорлигида амалий ишлар қилинмоқда.
Туман акциядорлик тижорат “Агробанк” вакили Низомжон Қутбиддиновнинг маълумотига кўра, ташкил этилаётган мазкур тадбирлар ва аёлларга субсидия асосида берилаётган жиҳозлар уларга даромад манбаи яратиш учун хизмат қилаётир.
Куни-кеча туманнинг 2-сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларга бепул Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мини-печлар етказиб берилди. Бу каби ишлар туманда давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: